Суҳбат давомида Трамп ва Меркель савдо алоқалари ва иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилишган.
Шунингдек, саммит доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан Суриядаги вазият ва Москва томонидан Башар Асаднинг қўллаб-қувватланиши, “Украинада Россия ҳаракатлари”га бағишланган масалалар бўйича учрашишини ҳам таъкидлаган эдик.
3 июль куни Дональд Трамп Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали G20 саммити мавзулари ҳамда савдо алоқалари ва иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, маълум бўлишича, Дональд Трамп Италия бош вазири Паоло Жентилони билан ҳам G20 саммити ҳақида гаплашиб олган.