Шеннон Уилер АҚШ президенти твит шарҳларини тўплаб, унга атаб чизган карикатура суратлари билан чоп этди.
Тўпламда америкалик раҳбарнинг 140 та твитлари жамланган бўлиб, “Sh*t My President Says: The Illustrated Tweets of Donald J. Trump” (Менинг президентимнинг айтишича: Дональд Трампнинг суратли твитлари) деб номланган.
Тўпламнинг қисқа маълумотида шундай дейилади: “Франклин Делано Рузвельтда радио бўлган, Жон Кеннедида телевидение бўлган, Трампда эса Twitter бор”.
Маълумот учун, ушбу китобни “Amazon” интернет-дўкони орқали 9,16 АҚШ долларига сотиб олиш мумкин. Бироқ китобни электрон шаклда бироз арзонроққа ҳам топса бўлади. Унинг нархи 7,99 АҚШ доллари туриши айтилган.