...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп огоҳлантириб: “Кутиб ол, Россия!”


17:15, 11.04.2018 Олам
 9 111

Трамп Сурияни қандай жазолашини эълон қилди.

Бугун, 11 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия бўйича қарорини Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
 
“Россия Сурияга учирилган барча ракеталарни уриб туширишга ваъда бермоқда. Тайёрлан, Россия! Негаки улар (ракеталар) боради. Шонли, “ақлли!” ва янги. Улар ҳайвонларни ўлдирувчи газ билан одамларни ўлдириб, бундан роҳатланади. Сиз (Россия) улар билан шерик бўлмаслигингиз керак”, дейди Трамп ўз постида.
 
Кўриниб турибдики, АҚШ Сурияни кимёвий қуролдан фойдалангани учун ҳарбий йўл билан жазоламоқчи. Бунинг учун Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий кемаларини ишга солиш эҳтимоли ҳам юқори.


 
2017 йил АҚШ Суриянинг Шайрат авиабазасига айнан Ўрта Ер денгизидаги ҳарбий базасидан ҳужум қилган эди. Ўшанда ҳужум Сурия ҳукуматининг Идлибда кимёвий қуролдан фойдалангани учун амалга оширилган.
 
Бундан аввал, Суриянинг Шарқий Ғута районида кимёвий ҳужум амалга оширилгани ва АҚШ бунда Сурия ҳукумати билан бир қаторда Россияни ҳам айбдор, деб билишини маълум қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Сурия кимёвий қурол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!