...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Обамани ИШИД асосчиси деган гапи киноя эканини айтди


10:27, 13.08.2016 Олам
 2 781

Миллиардер Флорида штатидаги тарафдорлари олдига чиқиш қилган пайтда Барак Обамани ИШИД асосчиси деб атаган эди.

АҚШ Республикачилар партиясининг мамлакат президентлигига номзоди Дональд Трамп президент Барак Обамани ИШИД террористик ташкилоти асосчиси, деб айтган сўзларини пичинг маъносида эканини айтди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Twitter’даги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирган.
 
“Мен президент Обамани ИШИД асосчиси, деб атаганим кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Мени танқид қилаётганлар пичинг нималигини тушунишмайдими?”, деб ёзади Трамп. 
 
Дональд Трамп Флорида штатининг Форт-Лодердейл шаҳрида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган пайтда АҚШнинг ҳозирги давлат раҳбари Барак Обамани “Ислом давлати” террорчи ташкилотининг асосчиси деб атаган эди. У Яқин Шарқдаги аҳвол ёмонлашиб бораётгани ва Ливиядаги аҳволнинг танглигига эса Хиллари Клинтоннинг олиб борган сиёсати сабаб бўлганини таъкидлаб ўтган. 
 
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Трамп сайловолди кампаниясида янада кўпроқ обрўга ва тарафдорларга эга бўлиш учун шов-шувли  гаплардан фойдаланаётгани эҳтимолдан йироқ эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дональд Трамп Барак Обама ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!