...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Макронга “ёғли” таклиф билдирди


17:30, 29.06.2018 Олам
 2 914

АҚШ президенти Франция президентига Европалик иттифоқчилари манфаатига зид таклиф билдирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Франция президенти Эмманюэль Макрон билан Оқ уйда бўлган учрашувда унга Европа Иттифоқидан чиқишни таклиф қилган. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, апрелда бўлган учрашувда Трамп Макронга ЕИ билан бўлган савдо келишувидан фойдалироқ бўлиши эвазига Иттифоқни тарк этишни таклиф қилган. Америка етакчиси билдирган таклифнинг тафсилотлари маълум қилинмаган.
 
Маълумот ўрнида, ЕИ Европа қитъасининг 28 давлатидан иборат сиёсий ва иқтисодий бирлашмасидир.  Унинг тарихи 1957 йилга,  6 Европа давлатлари орасида имзоланган Рим битими ва ундан сўнг пайдо бўлган Европа Иқтисодий Ҳамкорлигига бориб тақалади.  Европа Иттифоқи 1992 йилда имзоланган Маастрихт шартномасига биноан тузилган ва 15 давлатни ўз ичига олган. 
 
2005 йилда Иттифоқнинг биринчи йирик кенгайиши юз берган.  Унда Иттифоққа 10 та янги давлат қўшилди.  Икки йилдан сўнг улар сонига Болгария ҳамда Руминия давлатлари қўшилган. Иттифоқ 2013 йил Хорватия аъзо бўлгач ҳозирги ҳолатига етиб келган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Европа Иттифоқи Дональд Трамп Эмманюэль Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!