...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Клинтоннинг сайловолди кампаниясидаги энг катта хатоси ҳақида гапирди


12:30, 11.09.2016 Олам
 4 074

Дональд Трамп тарафдорларига нисбатан Ҳиллари Клинтоннинг билдирган фикрига миллиардер жавоб қайтарди.

АҚШ Республикачилар партиясининг мамлакат президентлигига номзоди Дональд Трамп рақиби Ҳиллари Клинтоннинг “бу йилги сиёсий мавсумда энг ёмон хатога йўқ қўйгани” ва ўз тарафдорларининг қаттиқ танқид қилинишига сабаб бўлгани ҳақида ўзининг расмий сайтида ёзди
 
Трампнинг сўзларига кўра, Клинтон ўзининг ноҳақлигини тан олиш ўрнига, сўзларни ўзгартириб ва ҳақоратларни бошқача иборалар билан баён этиб вазиятдан чиқишга ҳаракат қилади. У бундан ўзининг сайлов кампаниясида доимий равишда фойдаланади. 
 
“Ўтган шунча вақт давомида Клинтон миллионлаб америкаликларга нисбатан тоқатсизлик ва нафратини намойиш этиб, ўзининг ҳақиқий ҳис-туйғуларини кўрсатди”, деб ҳисоблайди Трамп. 
Унинг фикрича, Клинтоннинг хатти-ҳаракатлари АҚШ президенти бўлишга тўғри келмаслигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди.
 
9 сентябрь куни Ҳиллари Клинтон Трамп тарафдорларининг ярми – ирқчилик,  ксенофобия (мамлакатда чет элликларга нисбатан нафрат билан қаровчи) ва исломафобия кайфиятига эга бўлган одамлар эканлигини айтиб ўтган эди.  Кейинроқ,  Клинтон хоним айтган сўзлари учун узр сўраган. Трамп рақибининг юқоридаги сўзларига нисбатан жавоб қайтарди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!