...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп Ким Чен Ин билан “Тинчлик уйи”да учрашишни хоҳлаяпти


18:51, 30.04.2018 Олам
 3 046

АҚШ ва КХДР раҳбарлари учрашуви жорий йил май ойида режалаштирилган.

Ҳозирда дунё жамоатчилиги КХДРдаги ижобий ўзгаришларни кузатиб бормоқда. КХДР етакчиси Ким Чен Ин ядро қуролидан воз кечиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлади. Шунингдек, у АҚШ Президенти Дональд Трамп билан ҳам учрашиш ниятида эканини маълум қилган.

Хорижий ОАВда икки давлат раҳбарининг май ойида музокара ўтказиши ҳақида хабарлар ёйилди. Учрашув жойи сифатида Владивосток, Хабаровск, Улан-Батор шаҳарлари таклиф қилинди. Аммо АҚШ тарафи бу таклифларни рад қилди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги Панмунжом демилитаризацияланган ҳудудида учрашишга қарши эмаслигини билдирган.
 
“Учрашув жойи сифатида кўплаб давлатлар кўриб чиқилмоқда. Аммо Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги Тинчлик уйи/Озодлик уйи бошқа учинчи давлатга қараганда муҳим ва аҳамиятли эмасми? Шунчаки сўраяпман!”, дейди Трамп.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 апрель куни КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари Панмунжом чегара ҳудудида қўшма саммит ўтказди. Ушбу учрашув якунида икки давлат ўртасида декларация имзоланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР АҚШ Жанубий Корея Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!