Хабарингиз бор, бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған иштирокида Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, турли соҳаларга оид 24 та ҳужжат имзоланди.
Ҳужжатлар имзолангач, Президентлар иштирокида брифинг ўтказилди.
Туркий мамлакатлар ҳамкорлигига Туркия Республикаси неча йиллардан буён бош-қош бўлиб келади. Президентлар учрашувида ушбу кенгашга Ўзбекистоннинг ҳам қўшилиши атрофлича муҳокама қилинган.
“Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласида алоқаларимизни кучайтириш масаласи ҳам бизнинг эътиборимиз марказида бўлди. Жумладан, Ўзбекистоннинг туркий давлатлар ҳамкорлиги кенгаши фаолиятида иштирок этиши бўйича биз ижобий фикримизни билдирамиз.
Албатта, биз Президент жаноблари билан буни кўп муҳокама қилдик. Жаноб Эрдўған айтгандики, Туркиядаги офисда фақат Ўзбекистон байроғи етишмайди. Биз келишиб, Ўзбекистон байроғи ҳам Туркиядаги офисда ҳилпираб туриши юзасидан ижобий натижага эришдик.
Бу кичкина масала эмас. Келажакда саммит Бишкекда бўлишини инобатга олиб, Ўзбекистон ҳам кўп танаффусдан кейин ушбу саммитда иштирок этади ва мана шу масалалар бўйича ўз фикримиз, биргаликда қилган режаларимизни амалга оширамиз”, дейди Ўзбекистон раҳбари.