Дональд Трамп икки давлат ўртасида ўрнатилган бундай алоқа ўзининг саъй-ҳаракати туфайли юзага келганини таъкидлаган.
Аввалроқ, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида телефон мулоқоти йўлга қўйилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Икки мамлакат ўртасида телефон мулоқоти йўлга қўйилганини “яхши иш”, деб баҳолаган Дональд Трамп, бундай алоқа ўзининг саъй-ҳаракати туфайли ўрнатилганини таъкидлаган.
У ўзининг Твиттер саҳифасида, “Кимдир ўйлаши мумкин, КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги мулоқот ўрнатилган бўларди деб, асло бундай эмас, агар мен қатъий туриб, бор “куч”имизни Шимолга йўналтирмаганимизда бундай натижа бўлмасди”, деб ёзган.