АҚШ президенти ядро дастурида Эронга кўмак бераётган мамлакатларга таҳдид қилмоқда.
Кеча, 8 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури тўғрисидаги келишувнинг бузилгани ва расмий Теҳронга нисбатан Америка санкцияларини тиклаш жараёни бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Трамп 2015 йил БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари ва Эрон ўртасида ишлаб чиқилган “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” дастурини “ҳаддан ташқари бир тарафлама”, “чиркин структура” деб атаган ва бу келишув ҳеч қачон тинчлик ва ҳотиржамлик келтирмаслигини таъкидлаган.
Президент Трамп ядро дастурида Эронга кўмак бераётган мамлакатларга қарши “энг юқори даражадаги санкциялар” жорий қилиш билан таҳдид қилган.
Шунингдек, у Оқ уйдаги чиқишида Эрон Ислом Республикасига қарши санкцияларни қайта тиклаш ҳақидаги меморандумни имзолаб, уни телекамералар қаршисида бир неча дақиқа тутиб турган.

Суннатилла Абдуллаев