...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг Нурафшон кўчасида юк ташувчи автомобиль контейнери Spark ва Cobalt устига ағдарилди


15:27, 13.06.2016 Технология
 7 845

Контейнернинг бир учи Cobalt’нинг олд қисми устига тушган, Spark эса ён томони билан зарар кўрган. Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилганича йўқ.

Бугун, 13 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сағбон ва Нурайшон кўчалари туташган чорраҳасида юк машинаси, Spark ва Cobalt автомобиллари иштирокида мудҳид ЙТҲ қайд этилди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Катта юк машинасиннг контейнери Spark ва Cobalt автомобилларининг устига ағдарилган. Натижада икки енгил автомобилга жиддий зарар етган. Контейнернинг бир учи Cobalt’нинг олд қисми устига тушган. Spark эса ён томони билан зарар кўрган.
 
Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтшича, юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси чорраҳада бурилаётиб мўлжални тўғри оломагани сабаб контейнер оғиб кетган ва ўз оғирлигини кўтаролмай ағдарилган.

Воқеа жойига зудлик билан ЙПХ ходимлари етиб келгани айтилмоқда. Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. ЙТҲ оқибатида Нурафшон ва Сағбон кўчалари туташган чорраҳада автомобиллар тирбандлиги юзага келган.
 

Теглар:ЙТҲ Тошкент Нурафшон кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!