...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда зўрлик билан одам олиб қочган шахслар қидирувга берилди


17:50, 15.08.2018 Жамият
 14 757

Воқеа иштирокчиларига Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш очилган.

Аввалроқ, “Qalampir.uz”нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида Тошкент кўчаларида юз берган безорилик тасвирланган видео эълон қилинганди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб бориб, уч нафар гумонланувчи ва уч нафар жабрланувчини сўроқ қилган. Гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноий иш очилган.
 
Шу иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддасида (“Безорилик”) назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланаётган қуйидаги шахслар қидирувга берилган:
 
1991 йилда туғилган Олмазор туманида яшовчи Шохруҳ Жўраев.
 
1987 йилда туғилган Шайхонтоҳур туманида яшовчи Бекзод Нуритдинов.
 
“Ушбу шахслар интернетда тарқалган видеодаги воқеанинг асосий иштирокчилари ҳисобланади. Уларнинг манзили ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан: 102 ёки 272 98 39,  231  95 13,  362 51 14 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз”, дейилади ИИББ хабарида.
 
Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ эгасининг шахси ошкор қилинмаслигини кафолатлайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Безорилик Тошкент шаҳар ИИББ қидирув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар