Тошкент шаҳар ИИББ тадбиркор мурожаати бўйича текширув олиб борган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўлими ходимлари текширув ўтказган. Натижада корхона директорининг ўринбосари Баҳром А. ноқонуний ҳаракатлар қилгани фош бўлган.
Гумонланувчи 2018 йил январь ойидан июль ойигача 980 миллион сўмга тенг маҳсулотни номаълум шахсларга сотиб юборгани аниқланган. Гумонланувчи олинган пулларни ўзлаштириб ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
ИИББнинг маълум қилишича, ҳозирда текширув ишлари олиб бориляпти. Гумонланувчи нега қонунга хилоф иш қилгани ҳам ўрганиляпти.