...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Webster университетининг филиали очилади


10:44, 21.09.2017 Жамият
 3 764

Бу университетнинг МДҲ давлатларидаги биринчи филиал ҳисобланади.

Тошкентда АҚШнинг нуфузли Webster университети филиали очилади. Бу борада университет ҳамда Ўзбекистон вакиллари маълум келишувга эришдилар.
 
Таъкидлаш керакки, Тошкентда очиладиган Webster университети филиали МДҲ давлатларида тўлиқ иш бошлайдиган биринчи Америка олий таълим муассасасининг филиали бўлади.
 
Webster университети АҚШнинг энг қадимий ўқув даргоҳларидан ҳисобланади. Олий таълим маскани 1915 йилда Миссури штатида очилган. Бугунги кунду бу университет дунёнинг 7 та мамлакатида 100 дан ортиқ кампусларига эга.
 
Университетларнинг барча кампусларида дарслар бир хил дастур орқали инглиз тилади олиб борилади. Бу эса университет  бўлинмалари томонидан талабалар алмашинувига имкон яратади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Webster университети АҚШ Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар