...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда радарлар бир ҳафтада 10 мингга яқин “ҳаддидан ошиш” ҳолатини қайд этди


16:50, 14.09.2018 Жамият
 3 951

Мобил радарлар пойтахт кўчаларига ўрнатилган.

Тошкент шаҳридаги йўлларга ўрнатилган мобил радарлар 7 сентябрдан 13 сентябргача бўлган муддатда 9870 та тезлик оширилганлиги ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
7 сентябрь кунининг ўзидаёқ 523 та, 12 сентябрь куни эса 520 та тезлик оширилганлиги ҳолатлари қайд этилган. 13 сентябрь куни эса радарлар 690 марта тезлик оширилганлиги фаткларини қайд этганлар.
 
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, тезликни оширманг! Ёдингизда тутинг, нафақат ўзингизни, балки йўловчиларингиз ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғи сизнинг автомобиль бошқариш хулқингизга боғлиқ”, дейилади ИИББ хабарида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри ИИББ Радар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар