Келгусида “Ўзбекистонда арзон уй-жойлар қуриш” дастури бўйича қуриладиган уйлар синов натижаларидан келиб чиқиб, лойиҳаланади.
КазНИИСА АЖ марказий илмий-тадқиқот лабораториясига “Binokor” уй қурилиши комбинати сотиш ва маркетинг бўйича директори Эркин Алимуҳамедов ҳамда бош технолог Кирилл Тўлаганов борган.
“Тошкент – Олма-ота каби сейсмохавфли ҳудудда жойлашган. Бизда сейсмохавфли ҳудуд учун норматив ҳужжатлар шакллантирилган, барча уйлар шуни ҳисобга олиб қурилади. Бироқ бизда табиий синов ўтказиш учун махсус ускуналар йўқ. Бозорни таҳлил қилиб, МДҲда табиий вибродинамик синовлар фақатгина Қозоғистон ва Россияда ўтказилишини билдик. Биз КазНИИСАга мурожаат қилдик. Негаки, институт зилзилага бардошли иморатлар қуришда катта тажрибага эга ва у Ўзбекистонда бир неча бор вибродинамик синовлар ўтказган”, дейди Эркин Алимуҳамедов.
Жорий йил октябрь ойида КазНИИСА АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари В3 типидаги вибродинамик ускуна билан Тошкентга келади. Улар 9 қаватли уйларни 9 балли зилзила кучига тенг силкиниш билан синовдан ўтказади.
Келгусида “Ўзбекистонда арзон уй-жойлар қуриш” дастури бўйича қуриладиган уйлар синов натижаларидан келиб чиқиб, лойиҳаланади.