Агарда ИИБ ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали хабар берилса ва улар ўз тасдиғини топса, бундай ходимларга нисбатан маъмурий ёки жиноий иш очилиши мумкин.
Яқинда ижтимоий тармоқларда давлат рақами 01 562 VSF бўлган Nexia русумли патруль автомобилининг “Пиёдалар йўлаги” белгиси остида тўхтаб тургани акс этган фотосурат тарқалган эди.
Пойтахт ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолатни ўрганиб чиққан. Натижада йўл ҳаракати қоидасини бузган йўл-патруль ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 1286-1 моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳақининг уч баробари, яъни 516 720 сўм миқдорида жаримага тортилган.
Тошкент ИИББ ЙҲХБнинг ишонтиришича, ҳуқуқбузарлик содир этган ёки ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун қонуний чора кўрмаган ҳар бир ички ишлар ходимига нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Агарда ИИБ ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали хабар берилса ва улар ўз тасдиғини топса, бундай ходимларга нисбатан маъмурий ёки жиноий иш очилиши мумкин.