...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Озарбайжоннинг қимматбаҳо гиламлари кўргазмаси очилди


16:34, 20.10.2017 Жамият
 2 738

Кўргазма залидан Озарбайжонда қўл меҳнати орқали тайёрланган гиламлар ўрин олган.

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ элат ва миллат вакиллари тинч ва тотув истиқомат қилиб келадилар. Халқларнинг маданиятларини асраб-авайлаш, уларни келажак авлодларга етказиш учун барча шарт шароитлар яратилган.
 
Ҳар бир мамлакат ўзига хос урф-одатлари, тарихий ёдгорликлари ва анъанавий ҳунармандчилиги билан ажралиб туради. Бу ҳақда гап кетган Озарбайжонни бетакрор ва жилвакор гиламларсиз тасаввур қилиш қийин. Озарбайжон гиламлари мамлакатнинг ташриф қоғозига айланган, десак муболаға бўлмайди. 
 
Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Миллий маданият марказида Озарбайжон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Оловли замин парчалари” номли кўргазма зали иш бошлади. Мазкур кўргазма залидан Озарбайжонда қўл меҳнати орқали тайёрланган гиламлар ўрин олган.
 
Тадбирда санъатшунослар, маданият ва санъат олами вакиллари, ҳунармандлар, журналистлар иштирок этдилар.
 
Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Миллий маданият маркази директори Самир Аббосов тадбир очилишида сўзга чиқар экан, мамлакатнинг тарихи, бугуни ва келажагида алоҳида ўрин тутган гиламлар, гиламлар яратиш технологияси ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган ҳунармандчилик ҳақида шундай дейди.
 
“Ушбу зал Озарбайжон гиламлари билан янада яқинроқ танишиш имконини беради.
 
Озарбайжон гиламини таърифлашнинг имкони йўқ. Уни фақатгина кўриш керак: у Озарбайжоннинг такрорланмас ёрқин табиатини ўзида ифода этади. Бир сўз билан айтганда, гиламлар мамлакатнинг мовий осмони ва яшил ўрмонларини, оппоқ қорли тоғ чўққилари, кузнинг олтин нафасини акс эттирган бутун гўзаллигини ўзида жам этган”.






 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунга келиб Озарбайжоннинг нодир дурдоналарига айланган санъат асарлари — гиламлар дунёнинг кўплаб мамлакатлари музейлари, саройларининг қимматбаҳо экспонатлари сафидан ўрин олган. Бунга АҚШдаги Оқ уй ва Давлат департаменти, Нью-Йорк Метрополитен музейини, Бостондаги санъат музейини, Филадельфиядаги санъат музейини, Франциядаги  Лувр музейини, Англиядаги Виктория ва Альберт музейини, Россиядаги Эрмитаж музейини келтириш мумкин.
 
Жорий йилда Озарбайжондаги гиламлар музейи иш бошлаганига 50 йил тўлди. 2014 йилда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Ҳайдар Алиев номидаги жамғарма ташаббуси ушбу музей янги бинога кўчиб ўтган эди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг қарори билан 2016 йилдан эътиборан 5 май санаси “Гилам куни” сифатида нишонланади.
Ўғилой Сафахонова

Теглар:Озарбайжон гиламлари Озарбайжон Миллий маданият маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар