...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда ота бедарак йўқолган 25 ёшли ўғлини қидирмоқда


10:07, 04.07.2018 Жамият
 7 103

Султон Аҳмаджонов Matiz’ини миниб, “Олимполвон” ошхонаси олдидан номаълум томонга ҳайдаб кетган.

Тошкентда ота бедарак йўқолган фарзандини қидирмоқда, дея ёзади ИИВ.
 
Маълумотга кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2 июль куни Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи О.А. ИИБга мурожаат қилиб, 1 июнь куни 1993 йилда туғилган ўғли Султон Аҳмаджонов давлат рақами 10Z971OA бўлган кўк рангли Matiz автомашинасини Чилонзор туманида жойлашган “Олимполвон” ошхонаси олдидан номаълум томонга ҳайдаб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
 
Айни вақтда Султон Аҳмаджоновни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
“Ҳурматли  фуқаролар, орангизда Султон Аҳмаджонов ёки унинг машинасини кўрганлар ёки у ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Qalampir.uz” Тошкент шаҳрида Lacetti машинасини миниб уйидан чиқиб кетган ва ҳозиргача ортига қайтмаган 23 ёшли Дониёр Мирсаидов қидирилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Султон Аҳмаджонов қидирув Чилонзор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар