ЙТҲга гувоҳ бўлганлар ҳодисани видеога олишга улгурган
Хабарингиз бор 27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлиб, унда Lacetti ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонага ётқизилган, автомобилдаги 26 яшар йўловчи эса воқеа жойида вафот этган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Lacetti автомобилини бир неча ЙПХ ходимлари хизмат автомобилида қувган. Оқибатда Lacetti юк машинаси билан тўқнашиб, бўлакларга бўлиниб кетган. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан расмий баёнот бериб, ходимлар устидан хизмат текшируви бошлаганини маълум қилган эди.
Маълумки, ЙТҲга гувоҳ бўлганлар ҳодисани видеога олишга улгурган. Унда ЙПХ ходимлари ўз хизмат автомобилида ЙТҲ содир бўлган жойдан бепарволик билан ўтиб кетаётгани тасвирланганди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев QALAMPIR.UZ’га мазкур масала бўйича айрим маълумотларни очиқлади.
"Йўл патрул хизмати ходимлари ушбу воқеага бевосита гувоҳ бўлгани ва воқеа жойидан кетиб қолгани рост. Мазкур масала юзасидан ўтказган суриштирувларимизда, улар ЙТҲ ўта мудҳиш бўлгани ва автомобилнинг аҳволини кўриб, саросимига тушиб қолганлари, шу боис воқеа жойини тарк этганларини айтишди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай, ЙТҲ юз берган жойга қайтишган", дейди Тошхўжаев.
ИИББ бошлиғи ўринбосарига кўра, хизмат текшируви белгиланган тартиб асосида Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда. Текширув якунлангунга қадар ходимлар ўз фаолиятини давом эттириши ёки ишдан четлатилиши бўйича вазирлик қарор беради. Текширув якунига етгач, ушбу ЙТҲнинг барча тафсилотлари ҳақида маълумот берилади.