Кучли шамол автотранспорт воситаларига жиддий зарар етказган.
Кеча, 17 октябрь куни кечки соат 22:00лар атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол содир бўлган. Кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказгани айтилмоқда.
Кучли шамол ортидан ёққан ёмғир юзага келган катта миқдордаги чангдан кўчаларни халос этди. Бироқ машиналарга жиддий талафотлар келтиргани ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда намоён бўлди.
Аҳоли турар-жойлари томлари ва кўчалардаги реклама баннерларининг талафоти ҳам кузатилгани айтилмоқда.