...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Gentra’дан ҳужжатларни ўмарган ўғри қўлга тушди


10:01, 30.05.2017 Жамият
 3 306

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 31 март куни тахминан соат 14:00да, номаълум шахс Шайхонтохур тумани ҳудудида Gentra русумли автоуловнинг ойнасини синдириш йўли билан, фуқаро Мадина Асқаровага тегишли бўлган ҳужжатлар ва 1.700.000 сўмлик шахсий мулкини ўғирлаган.
 
Мазкур ҳолат бўйича Шайхонтохур туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ва 227 моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик ҳамда муҳим шахсий ҳужжатларни эгаллаш ва нобуд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноят Андрей Николаевич Гриченко томонидан содир этилгани аниқланди. Гриченкога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Акмал Эшонхонов

Теглар:ИИББ Шайхонтоҳур Gentra 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар