...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бир йигит муштлашувдан кейин ҳалок бўлди


18:43, 01.07.2017 Жамият
 16 625

Юнусобод туман ИИБнинг тергов-тезкор гуруҳи бу иш бўйича суриштирув олиб бормоқда.

Тошкент шаҳридаги биринчи юридик коллежининг собиқ битирувчиси Акмал Абдураҳмонов 28 июнь, чоршанба куни кечқурун Юнусобод туманидаги Қошғар массиви (Ц-4) ҳудудида ўз тенгдошлари томонидан калтакланиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Facebook” ижтимоий тармоғида хабарлар тарқалиб кетди.

Фойдаланувчиларнинг ёзишича, жанжаллашаётган йигитлар дарҳол ажратилган. Ички ишлар ва тез ёрдам ходимлари дарҳол етиб келган. Бироқ Акмалнинг ҳаётини сақлаб қолишга улгуришмаган.

Юнусобод туман ИИБнинг тергов-тезкор гуруҳи бу иш бўйича суриштирув олиб бормоқда. Тергов сири ва гувоҳларнинг хавфсизлиги юзасидан гумонланувчиларнинг исмлари ва сони ҳозирча маълум қилинмади.

Марҳумнинг яқинлари ёзишича, Акмал меҳрибон, фаол, қувноқ ва кўнгилчан бўлган: “Итларни, айниқса, “питбул” зотини яхши кўрган, ёш болаларни ёқтирган. Дўстларини ҳимоя қилган ва ҳеч қачон оғир вазиятда ташлаб кетмаган. Бувиларига ёрдам берган ва уларнинг севимлиси бўлган. Спорт билан шуғулланган, бақувват ва баланд бўйли бўлган. У яқинларининг фахри эди”.

Эслатиб ўтамиз, май ойида П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежининг ўқувчиси Жасур Иброҳимов ҳам курсдошлари томонидан ўлдирилган эди.

Теглар:Жасур Иброҳимов Акмал Абдураҳмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар