...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда аёл жасади топилди, уни ким ўлдирган эди?


16:42, 09.07.2018 Жамият
 15 656

Яшнобод туманида яшаган фуқаро В.У. исмли аёлнинг жасади ўз уйидан топилди.

Кеча, 8 июль куни  Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган фуқаро В.У. исмли аёлнинг жасади ўз уйидан топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 7 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи Ф.Ҳ. қилгани аниқланган. Ф.Ҳ. аёл пенсия олганини билгач, ундан шу пулларни олиш мақсадида бошига болға билан уриб ўлдирган.
 
Маълумотга кўра, ҳозирда жиноятчи қўлга олинган.
 
“Ҳурматли фуқаролар, нотаниш одамларга хонадонингиз эшигини очманг! Агар улар турли ташкилотдан келганлиги хусусида сўз очиб, уйингизга кириш истагини билдирса, шахсини тасдиқловчи махсус гувоҳномаларини кўрсатишини талаб қилинг! Огоҳ бўлинг!”, деб огоҳлантирди ИИВ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар