...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус ёниб кетди


10:11, 21.06.2016 Технология
 8 089

Ёнғин ҳақида хабар бераётганлар унинг видеоларини илова қилишган.

Бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрида навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди. Facebook’нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг хабар беришларича, Тошкент шаҳрининг Олтин тепа кўчасида автобус ёниб кетган.
 
Воқеага гувоҳ бўлганлар унинг видеоларини ижтимоий тармоққа жойлашган. Видеодан олов автобуснинг бутун салонини чўлғаб олганини кўриш мумкин. Воқеа жойи Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келган. 

Mercedes Benz Conecto русумли автобусда ёнғин чиқиши сабаблари маълум қилинмаган. Қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мазкур воқеага нисбатан изоҳ қолдирар экан, сўнгги вақтларда автобусларнинг ёниб кетиши билан боғлиқ бундай ҳолатлар жуда кўп учраётганини таъкидлаб, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти фуқароларнинг хавфсизлиги масаласини ўйлаган ҳолда, талабга жавоб бермайдиган жамоат транспортларини қатновда олиб ташлаши кераклигини ёзиб қолдиришмоқда.
 

Теглар:Автобус Тошкент ЙТҲ Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!