...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 7500 эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди


12:46, 09.07.2018 Жамият
 3 744

“Ўзбекистон темир йўллари” институти ходими пора билан қўлга олинди.

Тошкентда фирибгарликда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, Тошкент шаҳар ИИББга 7 500 АҚШ доллари эвазига Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киришга ваъда берган Ш.Нурмуҳаммад (исми ўзгартирилган) га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб унинг қариндоши ариза берган.
 
Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси – 26 ёшли Ш.Нурмуҳаммад қўлга олинган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211- (пора бериш) моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фирибгар Тошкент темирйўл муҳандислари институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар