...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент — туристлар учун энг севимли шаҳарларидан бири!


12:32, 20.09.2017 Бу қизиқ
 3 475

Туристлар Тошкент шаҳрига кузда ўртача 2–4 кунга ташриф буюрадилар ва суткасига ўртача 43 доллар сарфлайдилар.

МДҲ давлатлари ўртасида туризм бозорини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи “ТурСтат” агентлиги саёҳат учун энг маъқул шаҳарлар рейтингини эълон қилди.
 
Қувонарлиси, Тошкент МДҲ орасида 10 та энг яхши шаҳарлар рўйхатидан жой олди.
 
Рейтингнинг илк ўталигига: Минск, Остона, Баку, Ереван, Олма-ота, Ашхобод, Киев, Кишинев ва Бишкек киритилди. Мазкур рейтинг онлайн буюртма қилиш тизимидаги маълумотлар асосида тузилди.
 
Тошкент шаҳри МДҲ давлатлари орасида энг кўп сайёҳлар ташриф буюрувчи шаҳарлар рейтингининг 6-ўрнидан жой олди.
 
Маълумотларга қараганда, туристлар Тошкент шаҳрига кузда ўртача 2–4 кунга ташриф буюрадилар ва суткасига ўртача 43 доллар сарфлайдилар.
 
Улар кўпинча азим Тошкент, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳарларига, шу билан бирга, Бухоро ва Хива шаҳарларига ташриф буюришлари қайд этилган.
 
МДҲ давлатлари орасида туристлар учун энг қиммат шаҳар — Остона эканлиги аниқланди. Унча қиммат бўлмаган шаҳарлар эса Бишкек ва Кишиневдир. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туризм Тошкент МДҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!