Янги учиш-қўниш йўлаги парвоз хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро талабларга жавоб беради.
Бу йўлнинг чироқ узатувчи ускунаси алмаштирилди, янги марказий линия чироқлари ўрнатилди. “Автомагистраль” ташкилоти билан ҳамкорликда 50 минг квадрат метр майдонга тенг асфальт қоплама янгиланди. Таъмирлаш ишлари авиация қоидаларига кўра олиб борилди. Янги учиш-қўниш йўлаги парвоз хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча халқаро талабларга жавоб беради.
Яқинда Самарқанд халқаро аэропортида ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилган эди. Аэропорт 1 июлдан 31 июлгача ёпилиб, 1 август куни ўз ишини бошлаганини хабар берган эдик. Аэропорт ўз иш фаолиятини тиклаганидан сўнг, 2017-2018 йил қишки даврда ҳар бир ташувчи томонидан ҳафтада бир марта, ёзги мавсумда ҳафтасига 2 мартадан Самарқанд ва Истанбул ўртасида доимий рейс йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилди.