Оққўрғон туманида ука ўз акасининг кўксига пичоқ санчган.
Кеча, 2 июль куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида мудҳиш жиноят содир этилди. Бу ҳақда ИИВ маълум қилди.
Маълумотга кўра, шу туманда яшовчи Б.Қодиров (исми ўзгартирилган) маст ҳолда уйида бирга яшаган акаси А.Қодировнинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан жароҳат етказган.
Жиддий жароҳат олиш натижасида А.Қодиров воқеа жойида вафот этган. Б.Қодиров эса ушланган.