...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида даҳшатли жиноят содир этилди


15:43, 22.05.2018 Жамият
 18 527

Ўлдирилган аёл танаси болта билан бўлакларга ажратилиб, “Чирчиқ” дарёсига ташлаб юборилади.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2018 йил 16 февралдаги бедарак йўқолиб қидирувда бўлган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшаган, Сергели тумани Обираҳмат кўчасида жойлашган “Аbror style” гўзаллик салони ишчиси Н.Мардонова (исми ўзгартирилган) мудҳиш қотиллик қурбонига айланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, Н.М. шу гўзаллик салонидан номаълум аёл билан номаълум томонга кетиб бедарак йўқолган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Тошкент шаҳар Сергели туманида рўйҳатда турувчи, вақтинча Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида яшовчи М.Абдуллаева (исми ўзгартирилган) уйида бўлган жанжал оқибатида Н.М.нинг юзига сирка кислотасини сепиб, бўйин ҳамда елка қисмларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказгани аниқланди.
 
М.А. аёлнинг танасини болта билан бўлакларга ажратиб, полиэтилен қопларга жойлаштиради ва Қуйичирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чирчиқ” дарёсига тананинг қорин қисмини ташлаб юборади.
 
М.А. ўлдирган аёл танасининг қолган қисмларини ҳам шу дарё қирғоғидаги чакалакзорга ташлаб кетган. Кўрилган чоралар натижасида М.А. ушланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қуйичирчиқ “Чирчиқ” дарёси жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар