...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида бир гуруҳ хотинлар безорилик қилишди


13:26, 22.07.2017 Жамият
 8 217

Ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида жорий йилнинг 10 июль куни соат 15.30 да Ўртачирчиқ туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Э.Н., Ангрен шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган М.С. ва Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1984 йилда туғилган М.Ж.лар Янгийўл шаҳар ҳудудида жойлашган “Фартуна” кафеси ёнида безорилик қилишган.
 
Тошкент вилоят ИИБдан сайтимизга хабар беришича, улар кафе олдида жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, таниши, Сурхандарё вилоятида яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.П.ни ҳақоратлаб, урган ва унга тан жароҳати етказган.
 
Шунингдек, Бўка туманида ҳам шундай ҳолат кузатилди. Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 22.00 ларда 1994 йилда туғилган И.С. уйи олдида жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, таниши 1990 йилда туғилган Б.Х.ни хақоратлаб, урган ва унга тан жароҳати етказган.
 
Ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент вилояти Бўка Янгийўл Ангрен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар