Зилзила содир бўлди. Тафсилотлар...
Тошкент вақти билан соат 14:07 да зилзила содир бўлди. Бир дақиқадан ортиқ давом этган зилзиланинг сесмик маркази Афғонистон Республикасининг Ҳиндиқуш тоғлари майдони дея хабар бермоқда, А.Г.Мавлонов номидаги сесмология институти профессори Турдиали Ортиқов. Зилзила марказида силкиниш даражаси 7.4 балл деб белгиланди. Пойтахт Тошкентда эса 3-4 балл деб баҳоланяпти. Гипомарказ чуқурлиги 190 км. ни ташкил этди. Асосан Марказий осиё минтақасида учраб турадиган бундай силкинишларнинг галдагиси Самарқанд, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасигача етиб борган.
Афғонистонликларнинг хабар беришича, силкиниш оқибатида турар-жой ва ташкилотлар биноларига зарар етган.
Афғонистонликларнинг хабар беришича, силкиниш оқибатида турар-жой ва ташкилотлар биноларига зарар етган.
Қамариддин Шайхов