Мирзиёев Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида бунёд этилаётган йўл ўтказгични кўздан кечирди.
Президентнинг Чилонзор туманига ташрифи чоғида янги кўприклар қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш борасидаги ишлар тақдимоти ўтказилди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида яна ўн бешта жойда кўприк қурилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги барча кўприкларни инвентаризациядан ўтказиш, уларни сақлаш ва режали таъмирлаш зарурлигини таъкидлади.