Мусобақада 34 нафар спортчи Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Мазкур мусобақада Осиё қитъасининг 15 дан ортиқ давлатидан 200 га яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Бунда ўғил болалар 9 вазн тоифасида беллашса, қиз болалар 7 вазн тоифасида баҳсларга киришади.
Жами 34 нафар спортчи Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Шулардан 18 нафари ўғил болалар бўлса, 16 нафар қизлар ҳисобланишади.
Маълумот учун, 10 ноябрь куни матбуот анжумани, вазн тортиш ва ҳакамлар учун семинарлар ўтказилса, 11 ноябрь куни мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Шундан сўнг 3 та профессионал жанг ўтказилади. Унда Иқболжон Худойқулов (70 кг), Бекзод Нурматов (85 кг) ва Музаффар Ражабов (90 кг) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади. Уларга россиялик ҳамда украиналик спортчилар рақиблик қилади.