Шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси бўлиб ишлаган Феруз Каримов янги лавозимга ўтказилди.
Йиғилишда Каримов Феруз Фарходович Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси лавозимида ишлаган Каримов Феруз Фарходович 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом университетини 2008 йилда тамомлаган. 2008-2009 йилларда Олий Мажлиси Сенати девонининг моддий-техника таъминот бўлими техниги, 2011 - 2017 йилларда - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимларида ишлаган.