...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбeкистоннинг янги элчиси Малайзияга жўнаб кeтди


10:52, 16.05.2018 Жамият
 2 094

Равшан Усмонов Тошкентдан Куала-Лумпур шаҳрига жўнаб кетди.

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов Тошкентдан Куала-Лумпур шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Равшан Усмонов аввал туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Франция Республикасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи, шунингдек, ўриндошлик асосида Италия Республикасида ва Португалия Республикасида Фавқулодда ва Мухтор Элчи лавозимида ишлаган.
 
Бирмингем университети (Буюк Британия), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси Равшан Усмонов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик ҳам қилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар