...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимияти республикада ягона бўлган кўзи ожизлар босмахонаси биносини олиб қўймоқда


14:52, 14.12.2018 Жамият
 2 560

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса босмахона биносига кўз тиккан. Бир ярим йилдирки, босмахона ва ҳокимлик ўртасида суд иши давом этмоқда.

Тошкент шаҳридаги “Комолон” масжиди атрофидаги маҳаллада Республика кўзи ожизлар босмахонаси – “Ёғду” нашриёти жойлашган. 60 йилдирки, бу босмохонада мамлакатдаги кўзи ожизлар учун брайл ёзувидаги китоблар нашр этиб келинади.
 
Мамлакатдаги ягона бўлган босмохона 70 минг кўзи ожизга хизмат қилмоқда. Унда 41 нафар ходим фаолият юритади.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса босмахона биносига кўз тиккан. Бир ярим йилдирки, босмахона ва ҳокимлик ўртасида суд иши давом этмоқда.
 
Босмахона Бош муҳаррири Риҳсивой Аббосховнинг маълум қилишича, бугун улар фаолият юритаётган бино Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг қарори билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига бериб юборилган.
 
Айни дамда босмохонадагилар ўз уйида бегона, бир ярим йилдирки, биров келиб, муаммони ҳал этай, кўзи ожизларнинг кунига ярай демайди. Аксинча, суд устига суд, иддао устига иддао, таҳқирлаш, тазйиқ ўтказиш, чиқиб кет деб дағдаға қилишнинг охири кўринмаяпти.
 
“Ижтимоий ҳимояга оид бир неча ҳужжатлар қабул қилинди, Президент қарори, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари. Аммо бирортаси бажарилгани йўқ, босмахонамизга пул ажратилмади”, дейди Риҳсовой Аббосхонов.
 
Аббосхоновга кўра, Тошкентда битта ички ишлар бўлинмаси фаолият юритмаса, катта ўзгариш бўлмайди, бироқ мамлакатдаги ягона бўлган кўзи ожизлар босмахонасига зиён етадиган бўлса, 70 минг кўзи ожизнинг маънавияти, маърифати сўроқ остида қолади. Мактабларда таҳсил олаётган 3200 нафар ўқувчига китоб етказиб бериш тўхтайди.
 
Хўш, Тошкент шаҳрининг бугунги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу муаммога қандай ечим топаркин?
 
Дарвоқе, Риҳсивой Аббосхонов янги ҳоким даврида ҳам бир неча бор Тошкент шаҳар ҳокимиятига бош ургани, ҳокимлик вакиллари бино жойлашган ҳудудга келиб, муаммони ҳали этиш, масалага ечим топиш ўрнига, бу ерда кўп қаватли уй қурса бўларкан, боғча қуриш учун инвесторларга берсак ҳам бўлади деган маънода мўмай даромадни кўзлаб қайтган.
 
Республика кўзи ожизлар босмахонасидан тайёрланган вильмни юқоридаги видеоплеерда ва қуйида томоша қилишингиз мумкин.
 
Агар телефонингиз ва компьютерингизда VPN ўрнатилган бўлса, ушбу видеоинтервьюни YouTube’даги каналимизда, агар VPN бўлмаса, Mover’да кўришингиз мумкин.
 
Mover’да томоша қилинг
 
 

 
YouTube’да томоша қилинг
 
 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар