Интернетда ИИББ ходимлари жиноятчиликда гумонланганларни калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот эълон қилди.
Маълум қиламизки, ижтимоий тармоқларда ва қатор электрон ОАВда оғир жиноят содир этишда гумонланган Шоҳруҳ Жўраев ва Беҳзод Нуриддиновларнинг ИИББ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақиқатдан йироқ дейилади хабарда.
Жўраев, Нуриддинов ва яна беш киши 11 августдан 24 сентябргача оғир жиноятлар содир этишда гумонланяпти. Бу ҳақда биз аввал ҳам хабар бергандик.
Таъкидланишича, интернетда тарқалган ва боши ёрилган Шоҳруҳ Жўраев экани айтилган расмдаги шахс у эмас. Суратдаги Нуриддин Беҳзод. У тан жароҳатини ИИББ ходимларидан қочмоқчи бўлиб, йўл-транспорт ҳалокатига учраганда олган. Нуриддинов автомобиль бошқарувини эплай олма Олмазор туманидаги Мойқўрғон кўчасида бетон тўсиққа бориб урилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Жиноий гуруҳнинг барча иштирокчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (безорилик) билан айблов эълон қилинган. Суд айбланувчиларга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини лозим топган.