Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга тўлиқ аъзо бўлгач, ШҲТ Евроосиёнинг 60 фоиз ҳудудини, сайёра аҳолисининг 45 фозини ва жаҳон ЯИМнинг 19 фозидан ортиқ қисмини бирлаштиради.
Саммит иштирокчиларининг фикрича, ташкилот аъзоларининг кўпайиши уни янги босқичга олиб чиқади.
Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниши жараёни 2015 йил Уфа саммитида бошланган эди. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, навбатдаги аъзоларнинг қабул қилиниши ШҲТ ривожланишига ҳисса қўшади.
Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга тўлиқ аъзо бўлгач, ШҲТ Евроосиёнинг 60 фоиз ҳудудини, сайёра аҳолисининг 45 фозини ва жаҳон ЯИМнинг 19 фозидан ортиқ қисмини бирлаштиради.
ШҲТнинг кейинги саммити 2017 йилнинг 7-8 июнь кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Ташкилотга раислик Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтади.