Ҳафталик мобайнида тиббий кўрик билан бир қаторда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ўтказилади.
Тошкент шаҳридаги кўп тармоқли туман марказий поликлиникалари ва бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида анъанавий чуқурлаштирилган тиббий кўрик бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган кўрикда тиббиёт муассасаларининг тор мутахассислари, оила шифокорлари билан бир қаторда Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, ОИТСга қарши кураш маркази, Саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент шаҳар филиалининг малакали шифокорлари, Она-бола скрининг хизмати вакиллари ҳам жалб этилди.
Ҳафталик мобайнида тиббий кўрик билан бир қаторда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам ўтказилади. Белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиш, никоҳланувчиларни тиббий кўрикка жалб этишнинг аҳамияти, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳолатлари, ОИВ, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларнинг келажак насллар саломатлигига салбий таъсири хусусида мулоқотлар уюштирилади.