...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида авиақатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади


15:43, 14.02.2018 Жамият
 2 948

2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га тегишли “орзу лайнерлари” Нью-Йоркка ҳафтанинг сешанба кунларида ҳам парвоз қилади.

5 апрелдан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди.
 
Компания  матбуот хизматининг хабарига кўра, парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (Тошкент вақти билан):
 
Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00
Пайшанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)
 
2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар эса “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га тегишли “орзу лайнерлари” Нью-Йоркка ҳафтанинг сешанба кунларида ҳам парвоз қилади.  Унинг жадвали қуйидагича:
 
Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00
Пайшанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Boeing 787 Dreamliner самолётлари  Нью-Йоркка ҳафтада бир марта – якшанба кунларида парвозни амалга оширмоқда. 
Фирдавс БЕК

Теглар:Авиарейс Нью-Йорк Dreamliner 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар