...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: туристик автобуслар тўқнашуви, Шимолий Корея ядро синовини тўхтатадими?


09:43, 21.04.2017 Олам
 2 565

25 апрель куни Япония, АҚШ ва Жанубий Кореянинг махсус вакиллари Шимолий Корея масаласи бўйича Токиода учрашадилар.

Хитойнинг жануби-шарқидаги Хунань провинциясида 2 та сайёҳлик автобуси тўқнашиб кетди. Натижада 35 киши яраланди. Автобус ичида маҳаллий сайёҳлар бўлишган. Тахминларга кўра, автобуслар орасида масофани сақламаслик йўл-транспорт ҳодисасига олиб келган.
 
Венесуэлада аҳолининг полициячиларга қарши ўтказаётган намойишлари оқибатида 223 киши жабрланди. Хабарларга қараганда, тартибсизлик сабаб 2 кун давомида 585 киши ҳибсга олинган.
 
25 апрель куни Япония, АҚШ ва Жанубий Кореянинг махсус вакиллари Шимолий Корея масаласи бўйича Токиода учрашадилар. Улар Шимолий Кореянинг олтинчи ядро синовини тўхтатиш масаласида муҳокама ўтказадилар. "Биз БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига қарши бўлган ҳаракатларни амалга оширишни тўхтатишни талаб қиламиз”, дейди Япония вакили.
 
Канаданинг Ванкувер оролида поезднинг икки вагони ўз рельсидан чиқиб кетди. Ҳодиса пайтида шу поезд йўли ёнида ишчилар бўлган. Натижада уларнинг 2 нафари вафот этган, яна 3 нафар ишчи яраланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Хитой Венесуэла Канада Шимолий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!