...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тонгги қайноқ хабарлар: сигаретада тилла яширган хитойлик, Элтон Жон реанимацияда


08:55, 25.04.2017 Олам
 3 028

Элтон Жон апрель ва май ойларидаги барча концертларини бекор қилган.

Хитой фуқароси Му Личунь Россиядан Хитойга ноқонуний равишда олтин олиб ўтмоқчи бўлганида қўлга олинди. 500 грамм миқдордаги соф тиллани тугунга ўраган Му Личунь уни сигарета қутисига солиб ўтмоқчи бўлган. Аммо божхона назоратидан ўта олмаган. Аниқланган тилланинг қиймати тахминан 1 миллион рублга тенг. Му Личунга 70 минг рубль миқдорда жарима тўлаш жазоси тайинланди.
 
Россиялик ҳарбийлар Суриянинг Алеппо ва Латакия шаҳрининг тинч аҳолисига қарийб 12 тонна гуманитар ёрдам юкини жўнатишди. Шунингдек, БМТ ҳам Сурия аҳолиси учун 21 тонна маҳсулотлар юборган. Гуманитар ёрдам юки орасида 7 тоннадан ортиғини ичимлик суви, 200 та маҳсулотлар тўплами ва озиқ-овқат товарлари ташкил қилади.
 
Машҳур британиялик қўшиқчи Элтон Жон организмидаги бактериал инфекция сабаб 2 кун реанимация бўлимида даволанди. Хонанданинг вакили Френ Кертиснинг айтишича, қўшиқчи Жанубий Америкадан Британияга қайтиш чоғида парвоз вақтида хасталикка учраган. Шифокорлар бундай турдаги инфекция ҳаёт учун хавфли эканини айтишган. Элтон Жон апрель ва май ойларидаги барча концертларини бекор қилган.
 
23 апрель куни Францияда ўтган президент сайлови илк турининг расмий натижалари эълон қилинди. Аввал айтилганидек, унда собиқ иқтисодиёт вазири ва “Олға” ҳаракати етакчиси Эммануэль Макрон биринчи ўринда турибди. Унинг номзодини 24,01 фоиз аҳоли маъқуллаган. Кейинги ўринни эгаллаган Ле Пен эса 21,30 фоиз овоз тўплаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар Хитой Россия Сурия Элтон Жон Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!