...
МЕНЮ
ONLINE TV

Томпсон: “АҚШ ва Россия ўртасида қуролланиш пойгаси аллақачон бошланган”


20:22, 29.01.2019 Олам
 5 186

Америкалик дипломат қуролланиш пойгаси бошланганини ва бунга Россия айбдорлигини айтди.

Расмий Вашингтон ва Москва ўртасида қуролланиш пойгаси аллақачон бошланган. Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг қуролланиш ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари Андреа Томпсон таъкидлаб ўтди.
 
Дипломат америка шундай пойга бошланишини кутаяптими деган саволга жавобқайтарган. Томпсоннинг сўзларига кўра, у аллақачон бошланган. Негаки Россия Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ)га зид ракеталар ишлаб чиқарган.
 
“Руслар очиқчасига келишувни бузяпти ва айнан улар қуролланиш пойгасини бошладилар”, деган Давлат котиби ўринбосари. У, шунингдек, ракеталар нафақат АҚШга балки унинг европалик ҳамкор ва иттифоқчиларига ҳам хавф туғдиришини қўшимча қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Россия розилигисиз ЎҚРБШдан чиқишни бошлашини маълум қилганди. Америка Россия “Искандер-М” комплексининг 9М729 қанотли ракеталарининг ҳақиқий имкониятларини яширади деб ҳисоблаяпти. Пентагоннинг фикрича, қуруқлик ракеталари 500 км масофада ҳаракат қилиш имкониятига эга.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия ЎҚРБШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!