У ёши катталашгани сайин, юз терисининг ўзгараётганидан хавотирланмоқда.
Маълумотларга кўра, Том мухлисларининг унга бўлган эътиборлари сўниб қолишидан қўрқаётгани сабабли ҳам пластик жарроҳга мурожаат қилган. Актёр “Мўмиё” фильмидаги ролидан сўнг ўз образини кўриб, хавотирга тушиб қолди. Чунки ушбу образни яратиш вақтида гриммчилар Томнинг юзини пардоз қилишга қийналишган.
ОАВнинг фикрига кўра, айнан шунинг учун ҳам Том ўзига бўлган ишончни сақлаб қолишнинг ягона йўли сифатида юз терисини таранглаштиришга қарор қилган. Яқин кунларда Томнинг “янги кўриниши”нига гувоҳ бўламиз чоғи.