...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонлик полковник ИШИД ҳарбий қўмондони этиб тайинланди


11:28, 05.09.2016 Олам
 6 028

Гулмурод Ҳалимов 2014 йилнинг апрель ойида йўқолиб қолган ва орадан бир ой ўтгач, Сурияда эканлиги маълум бўлди.

Ироқ ОАВларига кўра, Тожикистондан қочиб кетган полковник Гулмурод Ҳалимов ИШИД террористик ташкилотининг ҳарбий етакчиси этиб тайинланган.

“Alsumatria.tv” порталининг хабарига кўра, ИШИД аввалроқ ўлдирилган ҳарбий қўмондон Умар аш-Шишани ўрнига Ҳалимовни тайинлаган.

Маълумотларга қараганда, ИШИД бу ҳақда расман эълон қилмаган. Бунга сабаб терорчиларАҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ташкилотнинг юқори мансабдаги шахсларини ўлдиришидан хавфсираши бўлиши мумкин. Чунки шу кунгача ИШИДнинг бир қатор ҳарбий қўмондонлари авиазарбалар берилиши натижасида ўлдирилган.

Хабарда ёзилишича, АҚШ бир неча кун олдин тожикистонлик полковникнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 3 миллион доллар мукофот ваъда қилган. Ҳалимов террористик ташкилотда асосий шахслардан бири ҳисобланади.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг махсус гуруҳ полковники лавозимида ишлаган Ҳалимов ҳарбий снайпер бўлган ва 2003-2014 йилларда АҚШнинг терроризмга қарши курашиш машғулот марказларида таҳсил олган. Гулмурод Ҳалимов 2014 йилнинг апрель ойида йўқолиб қолган, орадан бир ой ўтгач, унинг Сурияда эканлиги аниқланган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Гулмурод Ҳалимов ИШИД Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!