Нега Тожикистонда ўзбеклар камайиб кетган эди? Бунга икки омилни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.
1970 йилда аҳоли қайта рўйхатга олинганида ўзбеклар 666 минг кишини ташкил этган бўлса, 1989 йилги рўйхатга олишда бир миллион 198 минг 841 кишига (жами аҳолининг 23,5 фоизи) етган.
Охирги марта 2010 йилда рўйхатга олишда ўзбеклар 926 минг 344 (жами аҳолнинг 12,2 фоизи) кишини ташкил этган.
Нега Тожикистонда ўзбеклар камайиб кетган эди? Бунга икки омилни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.
Биринчи: 1992-1997 йиллар Тожикистонда рўй берган фуқаролик уруши вақтида ўзбеклар бошпана сўраб Ўзбекистонга қочиб ўтган;
Иккинчи: 2016 йилга қадар Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги муносабатлар мураккаблашиб борганлиги сабабли, расмий Душанбе аҳолини қайта рўйхатга олишда “адолат” тамойилларига амал қилган. Яъни 2000-2010 йилларда ўзбек миллатининг юз, минг, дўрман, лақай, қўнғирот, қатағон ва барлос уруғлари (жами 132000) этник озчилик сифатида алоҳида рўйхатга олинган.
Тожикистоннинг шимолий, ғарбий ва жанубий-ғарбий ҳудудларида асосан ўзбек миллати вакиллари истиқомат қилиб келади. 2016 йилда аҳоли сони 8 миллион 700 мингдан ортиқни ташкил этган.
Умуман олганда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар сўнги йилларда кескин ижобий томонга ўзгариб бораётганлиги, расмий Душанбенинг демографик ислоҳотларини қайта кўриб чиқишига туртки бўлиши мумкин.