...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон цементини импорт қилишда Ўзбекистон етакчилик қилмоқда


18:38, 19.09.2018 Олам
 1 932

Тожикистон жорий йил январь-август ойларида 920 минг тонна цемент экспорт қилган.

Ўзбекистон Тожикистондан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 520 минг тонна цемент импорт қилди. Бу тожикистонлик цемент ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган маҳсулотнинг катта қисмини ташкил этади.
 
Тожикистон жорий йил январь-август ойларида 920 минг тонна цемент экспорт қилган. Шундан 520 минг тоннаси Ўзбекистонга сотилган.
 
Ўзбекистон сотиб олган цемент Тожикистонда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ишлаб чиқарилган ушбу қурилиш материалининг 20 фоизига тенг.
 
Тожикистон Афғонистонга – 340 тонна, Қирғизистонга – 60 тонна цемент сотган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон Цемент экспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!