...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон–Хитой: разведка маълумотлари алмашинуви муҳимми?


10:35, 02.09.2017 Олам
 1 942

Икки мамлакат ўртасида терроризм, айирмачилик ва диний экстремизм ҳамда халқаро наркотрафик, уюшган жиноятчилик йўналишида сафарбарликни янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинади...

Хитой Марказий Осиёда барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор мамлакат сифатида ушбу минтақада Афғонистон билан боғлиқ турли хавфларнинг олдини олишга интилмоқда...
 
Кеча, 1 сентябрь куни Хитой Халқ Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Хитойга ташрифи доирасида келишув имзоланди. Бу ҳақда “Reuters” агентлини хабар берди.
 
Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон — икки мамлакат ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани қабул қилдилар.
                                                                                 
Икки мамлакат ўртасида терроризм, айирмачилик ва диний экстремизм ҳамда халқаро наркотрафик, уюшган жиноятчилик йўналишида сафарбарликни янада кучайтириш мақсадида разведка маълумотларини алмашиш йўлга қўйилиши айтиб ўтилди.
 
Маълумот учун, 2016 йилда Хитой Тожикистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудида чегара иншоотлари қурилишини молиялаштириш бўйича келишувга эришган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Хитой Тожикистон Разведка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!