...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоғли Қорабоғдаги қора булутлар: Ким ҳақ?


18:31, 04.04.2016 Олам
 5 829

Арманистон ва Озарбайжон қуролли тўқнашувлар келиб чиқишида бир-бирини айбламоқда.

2 апрель санасидан буён Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари орасида жанглар давом этмоқда.Баъзи бир маълумотларга кўра,жангда артиллерия,  бронотехника ва ракета учириш тизимларидан фойдаланилмоқда.
 
Икки томон ҳам вазиятни назорат қилаётганини тасдиқламоқда ва жиддий йўқотишлар ҳақидаги хабарларни рад этяпти.
 
БМТнинг Гуманитар масалалар координацияси бўйича бошқармаси (ГМКБ) ўз ҳисоботида ўтган дам олиш кунлари Тоғли Қорабоғ ҳудудида кечган кескин курашлар оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлгани ва 200 киши жароҳатлангани ҳақида айтиб ўтди.
 
Баку Арманистонни биринчи бўлиб ўт очганликда айблаётган бир пайтда, Ереван Озарбайжоннинг ҳужумкор ҳаракатлари ҳақида гапирмоқда.
 
Воқеа юзасидан Озарбайжон президенти ўз фикрларини билдирди: “Арманистон бизнинг Тоғли Қорабоғдаги ҳудудларимизга ҳужум уюштириб, Озарбайжонга қарши навбатдаги қуролли провокацияни бошлади.  Арманистоннинг бу қилмишига Озарбайжон  етарлича жавоб бермоқда”.
 
Арманистон президенти Серж Саргсян мамлакат Хавфсизлик кенгашида нутқ сўзлади:  “Воқеаларнинг қандай тус олиши номаълум.  Озарбайжон, 1994 йилда ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш режимидан буён, йирик ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ мудофаасини таминлайдиган армияси ўз вақтида ва профессионал даражада иш тутиб,  вазиятни ўз назоратига олди ва душманга сезиларли зарба берди”.
 
Тоғли Қорабоғда олиб борилаётган қуролли ҳаракатларга нисбатан бир қатор давлатлар ва ташкилотлар вакиллари фикр билдирди.
 
Россия эса Тоғли Қорабоғ можароси тўхтатилиб,  олдинги режимга (ўт очишни тўхтатиш) ўтишни энг асосий ечим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Димитрий Песков маълум қилди.
 
Латвия ТИВи Арманистон ва Озарбайжонни минтақадаги вазиятни кескинлаштириб юборадиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиши кераклигидан огоҳлантирди.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған якшанба куни оммавий тарзда Озарбайжонни қўллаб-қувватлаши ҳақида айтиб ўтди. Туркиянинг Арманистон билан дипломатик алоқалари мавжуд эмас. Бунинг асосий сабаби ХХ аср бошида турклар томонидан арманларнинг қирғин қилинганидир,  дея “Reuters” нашри ёзмоқда.
 
Шусиз ҳам муҳожирлар ва мигрантлар муаммосини ҳал этиш, террористик таҳдидларнинг олдини олишга бор эътиборини қаратган Европа учун Тоғли Қорабоғ можароси ортиқчалик қилади. 
 
Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Арманистон ва Озарбайжонни қуролли ҳаракатларни тўхтатиш ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги Минск шартномасига амал қилишга чақирди.
 
Могеринининг сўзларига БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳам қўшилди.  Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
 
“Reuters” нашрининг ёзишича,  Қорабоғда бўлган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан 5 апрель куни Австрияда Минск гуруҳи ўртасида учрашув бўлиб ўтади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Арманистон Озарбайжон Тоғли Қорабоғ Европа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Адиз
17:57 19.04.2016

Тогли Корабог можароси илдизлари узок тарихга бориб такалади. Мазкур икки томонлама муаммо хозирги кунга келиб, минтакалараро характерга эга булган. Тогли Корабог масаласининг кайта жонланишига нима сабаб булгани ва бу холатда манфаатдор томонларнинг кимлиги жуда кизик булса керак.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!